Қашқадарёда эркак алимент сабаб собиқ хотинини бўғиб ўлдирди

Қашқадарёда алимент пуллари низоси бир аёлнинг бўғиб ўлдирилиши билан якунланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Қашқадарёда алимент пуллари низоси бир аёлнинг бўғиб ўлдирилиши билан якунланди.

Бўғиб ўлдирилган 15 яшар қиз: қотилликнинг даҳшатли тафсилотлари

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, 8 сентябрь куни соат 01:00ларда фуқаро Т.Э (1979 й.т.) Қашқадарё вилояти, Нишон тумани “Истиқбол” маҳалласида яшовчи собиқ турмуш ўртоғи Т.П (1981 й.т.) билан алимент пуллари низоси бўйича ўзаро жанжаллашган. Жанжал вақтида эркак собиқ турмуш ўртоғини қўллари билан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Т.Э га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.