Яна бир МИБ ходими дўппосланди

Алимент тўловларидан қарздор фуқаро ҳокимият вакилини ҳақорат қилди. Бу ҳам камлик қилиб калтаклаб, тан жароҳати етказди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Фарғона вилоятида МИБ қарздор томонидан калтакланди.

Қашқадарё вилоятида МИБ инспекторлари калтакланди

Бош прокуратура хабарига кўра, МИБнинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.О. ўз хизмат вазифасини бажариш давомида қарздор М.М.(1990 й.т.) ни “Учариқ” маҳалласи худудида учратган. Алимент тўловларидан бўлган қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун уни ўзи билан бирга МИБ туман бўлимига бориши лозимлигини билдирган.

Шу вақтда қарздор М.М. ходимни ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган ва уриб тан жароҳати етказган.

Ўзбекистонда ҳокимият вакилига нисбатан зўрлик ишлатганлар қандай жазоланади?

Мазкур ҳолат юзасидан 05.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан М.М нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

МИБ ходимлари калтаклагани бўйича расмий маълумот берилди

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.