ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Фарғона вилоятида МИБ қарздор томонидан калтакланди.
Бош прокуратура хабарига кўра, МИБнинг Риштон туман бўлими давлат ижрочиси М.О. ўз хизмат вазифасини бажариш давомида қарздор М.М.(1990 й.т.) ни “Учариқ” маҳалласи худудида учратган. Алимент тўловларидан бўлган қарзларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун уни ўзи билан бирга МИБ туман бўлимига бориши лозимлигини билдирган.
Шу вақтда қарздор М.М. ходимни ҳақорат қилиб, қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган ва уриб тан жароҳати етказган.
Ўзбекистонда ҳокимият вакилига нисбатан зўрлик ишлатганлар қандай жазоланади?
Мазкур ҳолат юзасидан 05.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан М.М нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.