Тошкент вилоятида янги сув омбори қурилиши мумкин

Тошкент вилоятида “Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳаси амалга ошириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. “Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Сурхондарёда янги сув омбори қурилиши якунига етмоқда

Ҳужжатда Тошкент вилояти Паркент туманида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, суғориладиган ер майдонларининг сув таъминотини янада яхшилаш мақсадида 15 млн куб м. ҳажмдаги сув омбори қурилиши назарда тутилган “Тошкент вилоятида Қизилсой сув омборини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоби ишлаб чиқилганлиги баён этилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати - 34,9 миллион доллар, амалга ошириш муддати - 2022 йил 1 март, суғориладиган майдон эса 1,84 минг га белгиланган.

Шунингдек, қарор лойиҳасида 26 кишилик сув омборидан фойдаланиш хизматини ташкил этиш кўзда тутилган.