Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Президентнинг хорижга сафарига тайёргарлик кўриш масаласи Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов раислигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинди.

Медведев Ариповга: тез-тез учрашиб турибмиз ва бу яхши

“Шунингдек, тегишли идоралар ва вазирликлар раҳбарлари Россия Федерациясига юқори даражадаги ташрифга тайёргарлик кўришда: юқори рентабеллик ва миллий иқтисодиётнинг комплекс ривожланиши учун аҳамиятли янги лойиҳавий таклифларни тайерлаш мақсадини илгари сурган ҳолда ўзларига асосий вазифаларни белгилаб олдилар”, - дейилади Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев Урганч бўлиб ўтган Ўзбекистон – Россия қўшма комиссиясининг биринчи йиғилишида мамлакат мақсадларидан бири Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд $ гача етказиш эканини маълум қилган эди.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи 2019 йил охирида амалга ошиши мумкинлигини таъкидлаган эди.