Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма юз берди

Тожикистон Хўжа ва Қирғизистон Ўрта-Бўз қишлоқ аҳолиси ўртасида янги можаро юз берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен – Sputnik. Тожик-қирғиз чегарасида яна отишма юз берди, бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Жаҳон банки Тожикистон Марказий Осиёдаги энг қашшоқ давлат эканлигини маълум қилди

Исфара шаҳри ҳокими Иқбол Тешаев сўзларига кўра, Хўжа (Тожикистон) ва Ўрта-Бўз (Қирғизистон) қишлоқ аҳолиси ўртасида янги можаро юз берди.

Қирғизистон бозор қурмоқчи бўлган жойда Тожикистон томони йўл қуриши ҳаракати келишмовчиликка олиб келди.

Интернетда тарқалган видеода ҳавога қарата огоҳлантирувчи ўқ узилишини эшитиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида Хўжа ва Ўрта-Бўз қишлоқлари аҳолиси ўртасида можаро келиб чиқди. Ўша вақтда томонларнинг бири юз метр асфальт ётқизишга ҳаракат қилган.

Шунингдек, шағарни машиналарда ташилиши сабабли Варух ва Оқсай аҳолиси ўртасида можаро юз берди. Тожик-қирғиз чегарасининг узунлиги тахминан 970 кмни ташкил қилади. Икки республика чегарани бўлиш ишларини якунига етказмаган.