Жаҳон банки Тожикистон Марказий Осиёдаги энг қашшоқ давлат эканлигини маълум қилди

© Sputnik / СтрингерТаджикские денежные знаки Сомони
Таджикские денежные знаки Сомони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон сўнгги 20 йил давомида ўсиш ва бошқа ютуқларга қарамай Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисоди энг паст кўрсаткичларга эга давлат бўлиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Жаҳон банки таҳлилчилари таъкидлашича, Тожикистон сўнгги йигирма йил давомида ўсиш ва бошқа ютуқларга қарамай Европа ва Марказий Осиё минтақасида иқтисоди энг паст кўрсаткичларга эга давлат бўлиб қолмоқда.

Президент Таджикистана Эмомали Рахмон и мэр Душанбе Рустам Эмомали открыли завод по производству напитков и алкогольной продукции Сиема  - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон Ўзбекистонга “Сиёма” минерал сувини экспорт қилиши мумкин

“Тожикистон ўсиш салоҳиятига кўмаклашиш” деб номланган ҳисоботда айтилишича, 2000 йилдан бери республикада ЯИМ ўсиши ва кам таъминланганларнинг сонини қисқаришиш барқарор суратларда олиб борилди, аммо вақт ўтиши билан кўрсаткичлар секинлашди.

“Сўнгги уч йил ичида Тожикистон иқтисодиёти 20 фоиздан кўпроққа ўсди, аммо қашшоқлик даражаси 2 фоиз кўрсаткичга камайди”, - дейилган ҳужжатда.

Хусусан, мамлакатда аниқ иш ўринларини яратиш ва иқтисодиётда ресурсларни қайта тақсимлаш сезиларли даражада кузатилмади.

“Ресурслар паст унумдорлик билан сотилмайдиган ички секторларга жамланган”, - деб таъкидлади тадқиқотчилар.

Иқтисодчилар таъкидлашича, сўнгги йилларда Тожикистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими сезиларли даражада камайди.

ЖБ маълумотида айтилишича, 2030 йилга келиб Тожикистон ҳукумати аҳоли даромадларини 2-3,5 бараварга оширишни режалаштирди.

Янгиликлар лентаси
0