Бу йилги мушакбозлик энг баланд ва энг чиройли бўлди

Мустақиллик кунига бағишланган мушакбозликнинг ёрқин лаҳзаларини видеолавҳамизда томоша қилинг.
Sputnik

Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байромона мушакбозлик 1 сентябр куни соат 21:00да бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу йилги "Мустақиллик кунида тошкентликларни бутун тарихимиз давомидаги энг баланд ва энг гўзал мушакбозлик кутмоқда", - деб хабар беришган эди. 

Дарҳақиқат бу йилги мушакбозлик ажойиб бўлди. Олдин хабар берганимиздек, 9 дақиқа давом этган салютлар баландлиги 350 метрга етди.

Мустақиллик кунида Тошкентдаги "Бродвей", Алишер Навоий номидаги театр ҳудуди, Республика байналминал маданий маркази ва туманлар марказлари ва паркларида халқ сайллари ўтказилди.