Ўзбекистон Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган байромона мушакбозлик 1 сентябр куни соат 21:00да бошланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу йилги "Мустақиллик кунида тошкентликларни бутун тарихимиз давомидаги энг баланд ва энг гўзал мушакбозлик кутмоқда", - деб хабар беришган эди.
Дарҳақиқат бу йилги мушакбозлик ажойиб бўлди. Олдин хабар берганимиздек, 9 дақиқа давом этган салютлар баландлиги 350 метрга етди.
Мустақиллик кунида Тошкентдаги "Бродвей", Алишер Навоий номидаги театр ҳудуди, Республика байналминал маданий маркази ва туманлар марказлари ва паркларида халқ сайллари ўтказилди.