Сузиш бўйича жаҳон чемпиони Россиянинг энг чуқур дарёсида чўкиб кетди

Совуқ сувда сузиш бўйича чемпион ва рекордчи Николай Петшак Енисей дарёсида чўкиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Совуқ сувда сузиш бўйича чемпион ва рекордчи Николай Петшак Енисей дарёсида чўкиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости-спорт хабар қилди.

Чўкиб кетган қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистонда топилди

Таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса ўқув машғулот вақтида юз берди.

Петшак 64 ёшда эди, 40 йилдан ортиқ вақт совуқ сувда сузиш спорти билан шуғулланган. 1994 йилда совуқ сувда бўлиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. 2012 йилда совуқ сувда сузиш бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Петшак 2013 йил Красноярскда олимпия олови эстафетасида иштирок этди. Шу йилнинг августида Россия давлат байроғига бағишланган сузиш эстафетасида қатнашди.