ТОШКЕНТ, 30 июл – Sputnik. Чўкиб кетган қирғиз чегарачининг жасади Ўзбекистон ҳудудида топилди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.
Қидирув ишлари 10 кундан ортиқ олиб борилди. 19 июль куни ҳарбий хизматчи Чотқолдаги Оқ-булоқ дарёсига тушиб кетди.
Қирғизистон чегара хизмати ўзбекистонлик ҳамкасбларидан ёрдам сўради. Чунки бу дарё Ўзбекистон томон боради. Шу билан бирга қидирув ишлари Қирғизистон ҳудудида ҳам олиб борилди.
Қучли сув оқими чегарачининг жасадини 11 км масофага олиб кетди. Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари жасадни топишди. Бугун жасад Қирғизистонга олиб борилди.