Сурияда ўта жирканч жаллод-террорчи қўлга олинди - ОАВ

Сурияда “Раккадан жаллод” лақабини олган бельгиялик Ануара Хаддушини қўлга олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Суриялик курдлар ИШИД*нинг энг жирканч жангрилардан бири, “Раккадан жаллод” лақабини олган бельгиялик Ануара Хаддушини қўлга олди. РИА Новости хабарига асосан.

АҚШ ва Толибон яқин кунларда тинчлик шартномасини имзолайди

Таъкидланишича, террорчида яна Абу Сулаймон аль-Бельгий исми ҳам бўлган. У ИШИДнинг назорати остида бўлган вақтда Ракка шаҳрида 100 кишини қатл қилишда гумонланмоқда. 

“Террорчи рафиқаси Жюли Маес билан курд кучлари томонидан қўлга олинди ва ҳозирги вақтда “Сурия демократик кучлари”га тегишли бўлган қамоқхонада сақланмоқда”, - деб маълум қилди De Morgen нашри.

Шу билан бирга Белгиянинг федерал прокуратураси бу жангарини Париж ва Брюселлда содир этилган терактларни молиялаштиришда гумон қилмоқда.

Ҳозирча террорчи Суриянинг ўзида, Бельгия ёки Францияда суд қилишини ҳозирча номаълум.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот