Мирзиёев Россиянинг Ўзбекистондаги элчисини орден билан мукофотлади

Жумладан, тўрт нафар хорижликлар орден билан тақдирланган. Бироқ Россия дипломати “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган ягона шахс.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг - Sputnik. Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Львович Тюрденев “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди. Шавкат Мирзиёев тегишли фармонга имзо чекди.

Владимир Тюрденев Ўзбекистонда ушбу орден билан тақдирланган ягона юқори мартабали дипломат.

Содиқ Сафоев орден билан тақдирланди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Жон МакГрегор, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли, Ж.Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари Фредерик Старр, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси Хелена Фрейзер “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевдан ва яна бир гуруҳ шахслар ва давлат хизматчилари, жумладан, Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирлангани хабар қилинган эди.