Жириновский Москвада шаурма сотишни тақиқлашни таклиф қилди

ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Москвада шаурма сотишни тақиқлаш таклифини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. ЛДПР партияси етакчиси Владимир Жириновский Москвада Роспотребназор томонидан кўплаб қоидабузарликлар аниқлангандан сўнг шаурма сотишни тақиқлаш таклифини билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Зеленский сиёсатчиларга шаурма ейишни тавсия қилди

Роспотребнадзорнинг Москва бўйича бошқармаси шаурма сотадиган корхоналарининг 98 фоизида санитария қоидалари бузилишини аниқлади. Текширув учун асос - шаурмадан заҳарланиш ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида кўп сонли қоидабузарликлар тўғрисида келиб тушган шикоятлар бўлган.

Шаурма ва сотиш билан шуғулланадиган жами 66 та корхоналари текширилди. Лаборатория текширувлари амалга оширилиши натижасида 65 та корхонада қоидабузарликлар аниқланди.

“Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Бундай дўконларда кўпинча тасодифий одамлар ишлайди, қўлни ювиш ва ошхонани тоза сақлаш учун ҳеч қандай шароит йўқ. Шунинг учун уларни назорат қилишга уриниш бефойда, пойтахтда заҳарланиш сонини камайтириш учун шаурма сотилишини умуман тақиқлаш керак”, - деб ёзган Жириновский ўз Telegram-каналида.