ТОШКЕНТ, 29 май – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский инстаграмда шаурма билан селфи тушган расмни жойлаштирди.
“Иш жадвали тиғиз бўлганда, шаурма ёрдам бериши мумкин. Кўриб турганингиздек, бунда ҳеч қўрқинчли, ноқулай ва шармандали нарса йўқ”, - деб ёзган Зеленский.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Президент сўзларига кўра, бу одамларга яқинроқ бўлишга ёрдам беради.
“Бу яна – “бронзалашиб”, одамлардан узоқ бўлмасликка ёрдам беради. Ҳукуматда бўлганлар учун фойдали. Тавсия қиламан”, - деб ёзган Украина етакчиси.
Ўтган ҳафтада президент Киев аҳлини шаҳар куни билан табриклаганда шаурмани эсга олганди.
У ўз чиқишида “Жўка дарахтининг гуллаши ва метро олдида шаурманинг ҳиди Киевни Киев қилади” деб гапирди. Бу сўзлар интернетда кенг муҳокамага сабаб бўлди.