ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ санъат намоёндаларини юксак мукофот билан тақдирлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мукофотланганлар орасида "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг фаол хонандалари ҳам бор.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон "Меҳнат шуҳрати" ордени билан, Ширин Маматова, Бунёд Саидов ва Дилмурод Султоновлар "Шуҳрат" медали билан мукофотландилар.
Илгарироқ, Ўзбекистон президенти "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.