Севара Назархон юксак давлат мукофоти билан тақдирланди

© SevaraИзвестная узбекская певица Севара
Известная узбекская певица Севара - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ санъат намоёндаларини юксак мукофот билан тақдирлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: адабиёт ва санъат, ОАВларнинг бизнесга айланишига йўл қўймаймиз

Мукофотланганлар орасида "Ўзбекконцерт" давлат муассасасининг фаол хонандалари ҳам бор.

Фармонга кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон "Меҳнат шуҳрати" ордени билан, Ширин Маматова, Бунёд Саидов ва Дилмурод Султоновлар "Шуҳрат" медали билан мукофотландилар.

Илгарироқ, Ўзбекистон президенти "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолагани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0