Россия товарларни маркировка қилишда Ўзбекистонга ёрдам беради

Сентябрь ойида Ўзбекистонда тамаки ва алкоголли маҳсулотларини янги услубда маркировка қилиш бошланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон Солиқ қўмитаси ҳамда Россия Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолашди. Ушбу ҳақидаги Ҳукумат қарорининг лоийиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужатларни муҳокама қилиш саҳифаси хабар бермоқда.

Ўзбекистонда товарларни маркировка қилиш ягона тизими ишга тушади

“Товарларни босқичма-босқич маркировка қилиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги” қонун лойиҳаси 11 сентябрга қадар муҳокамада бўлади.

Ҳужжатда айтилишига кўра, Россиянинг Истиқболли технологияларни ривожлантириш маркази (ИТРМ)ҳамда Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда алоҳида маҳсулотларни рақамли маркировка қилиш ва уларни кузатиб  бориш лойиҳаларини амалга тадбиқ этишда биргаликда ҳаракат қилишади.

Шунингдек, ИТРМ Ўзбекистонда "CRPT TURON" номли МЖЧ ташкил қилган ва сентябрь ойидан бошлаб алоҳида товарларни маркировка қилиш жараёнини жорий этади. Дастлабки босқичда тамаки, пиво ва алкоголли маҳсулотлар маркировка қилинади.

Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ошди

Дастлабки босқич 2020 йилнинг апрел ойигача мўлжалланган бўлиб, ушбу санадан сўнг маркировка қилинадиган маҳсулотлар сони кенгайтирилади ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган маҳсулотларнинг электрон базаси тузилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Россияда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган ҳар бир алкоголли ичимлик заводдан чиққанидан бошлаб то магазинда сотилганича кузатув остида бўлади. Ушбу чора сохта алкоголли ичимликлар ишлаб чиқаришга қарши курашнинг энг самарали усули сифатида қабул қилинган.