ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Тоййиб Эрдўғон Москва вилоятида бўлиб ўтаётган МАКС-2019 авиасалонида Россиянинг энг янги қирувчи самолёти Су-57 билан яқиндан танишишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Икки давлат раҳбарлари зинапоядан юқорига кўтарилиб самолёт кабинасини кўздан кечиришди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари Россия ва Туркия мудофаа вазирлари ҳамроҳлигида суҳбатни давом эттиришди, дейилган хабарда.
МАКС-2019 авиация кўргазмасида Туркия раҳбарига Су-35 қирувчи самолёти ҳамда, ўрта ўлчамли Ка-62 ҳамда оғир ўлчамли Ми-38 вертолётлари намойиш этилди. Путин ва Эрдўғон Vb-38 оғир вертолётининг ичига кириб томоша қилишди.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари Бе-200 амфибия-самолётини кўздан кечиришди. Владимир Путин ҳамкасибига ушбу самолёт хусусиятлари ҳақида шахсан ҳикоя қилиб берди.
Кўргазмада президентлар Россиянинг энг янги фуқаро лайнери - МС-21ни ҳам кўздан кечиришди. Путин ва Эрдўғон ушбу тор фюзлеяжли ўрта масофаларга мўлжалланган самолёт салони ва кабинасини кўздан кечиришди.