https://sputniknews.uz/20190827/Putin-Erdonga-Rossiyaning-eng-yangi-samoltlarni-namoyish-ildi-12311500.html
Путин Эрдўғонга Россиянинг энг янги самолётларни намойиш қилди
Путин Эрдўғонга Россиянинг энг янги самолётларни намойиш қилди
Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Эрдўғон авиация кўргазмасида Су-57 ва Су-35 қирувчи самолётлари, шунингдек Ка62 ва Ми-38 вертолётлари ҳамда МС-21 йўловчи лайнерини томоша қилишди. 27.08.2019, Sputnik Ўзбекистон
2019-08-27T17:57+0500
2019-08-27T17:57+0500
2019-08-27T17:57+0500
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1231/12/12311297_0:186:2829:1785_1920x0_80_0_0_c6e31e142cb24c26199963b2debf939b.jpg
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2019
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1231/12/12311297_0:96:2829:1875_1920x0_80_0_0_a1d66cb1603e9da71439c2d477772958.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда
Путин Эрдўғонга Россиянинг энг янги самолётларни намойиш қилди
Путин ва Эрдўғон авиация кўргазмасида Су-57 ва Су-35 қирувчи самолётлари, шунингдек Ка62 ва Ми-38 вертолётлари ҳамда МС-21 йўловчи лайнерини томоша қилишди.
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Тоййиб Эрдўғон Москва вилоятида бўлиб ўтаётган МАКС-2019 авиасалонида Россиянинг энг янги қирувчи самолёти Су-57 билан яқиндан танишишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Икки давлат раҳбарлари зинапоядан юқорига кўтарилиб самолёт кабинасини кўздан кечиришди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари Россия ва Туркия мудофаа вазирлари ҳамроҳлигида суҳбатни давом эттиришди, дейилган хабарда.
МАКС-2019 авиация кўргазмасида Туркия раҳбарига Су-35 қирувчи самолёти ҳамда, ўрта ўлчамли Ка-62 ҳамда оғир ўлчамли Ми-38 вертолётлари намойиш этилди. Путин ва Эрдўғон Vb-38 оғир вертолётининг ичига кириб томоша қилишди.
Шундан сўнг давлат раҳбарлари Бе-200 амфибия-самолётини кўздан кечиришди. Владимир Путин ҳамкасибига ушбу самолёт хусусиятлари ҳақида шахсан ҳикоя қилиб берди.
Кўргазмада президентлар Россиянинг энг янги фуқаро лайнери - МС-21ни ҳам кўздан кечиришди. Путин ва Эрдўғон ушбу тор фюзлеяжли ўрта масофаларга мўлжалланган самолёт салони ва кабинасини кўздан кечиришди.