Риштонда 1000 та арзон уй қурилади

Ҳукуматнинг Риштон туманини комплекс ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Ҳукуматнинг Риштон туманини комплекс ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига уй берилади

Қарор билан тасдиқланган дастурга кўра, ушбу туманда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун 83 та инвестиция лойиҳалари бажарилади.

Шунингдек, 2019-2021 йилларда туманда мақсадли дастурлар асосида 1000 та арзон уй-жойлар қурилиши ҳамда  7 181 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилмоқда.

Дастур ижроси ҳар чоракда маҳаллий кенгашда муҳокама қилиб борилади.