Ravon автомобилларинг Россияда сотуви қачон бошланиши маълум бўлди

UzAuto Motors компанияси Россия бозорига автомобиллар экспортини қайта йўлга қўймоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ravon автомобилларинг Россия бозоридаги савдоси сентябрь ойидан бошланиши кўзда тутилган. Бу ҳақда UzAuto Motors хабар қилди.

Қайд этилишича, “УзАвтоМоторс СНГ” дистрибюторлик компанияси автомобиллар савдосини жадал йўлга қўйиш борасида Россиянинг дилерлик корхоналари билан музокаралар олиб бормоқда.

Ravon Россияда муваффақиятли бўлиши учун нима қилиш керак - эксперт фикри

Дастлабки R2 (Chevrolet Spark), R3 (Chevrolet Nexia3) ва R4 (Chevrolet Cobalt) моделлари Россия бозорига август ойининг охири ва сентябрь ойининг бошида етказилади.

Аввалроқ компания Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Беларусь, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек Қозоғистон Республикаларига автомобиль экспортини йўлга қўйган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган Ravon автомобиллари Россия бозорига қайтгани хабар қилинган эди.