Қирғизистонлик ҳакам Ўзбекистон халқига видео мурожаат тайёрлади

Қирғизистонлик ҳакам Ўзбекистон байроғи билан юз берган ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Аралаш яккакураш бўйича қирғизистонлик ҳакам Ўзбекистон байроғи билан юз берган ҳолат юзасидан видео мурожаат тайёрлади.

Бу видео Telegram-каналлар орқали тез тарқалмоқда. 

Видеода ҳакам Ўзбекистон халқидан узр сўради. У қўшни мамлакат халқини ҳурмат қилиши ва нотўғри иш қилганлигини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рузибоев Ўш вилоятида ўтказилган мусобақада иштирок этди ва у ерда қирғизистонлик жангчига мағлуб бўлди.

Жанг якунида Рузибоев ҳакам қирғиз спортчига ён босди деб ҳисоблаб, Ўзбекистон байроғини кўтаришга ҳаракат қилган. Аммо ҳакам бунга йўл қўймай байроқни октагон ташқарисига улоқтирди.