Ўзбекистондан Хитойга аччиқ қалампир экспортига йўл очилди

Ўзбекистондан Хитойга аччиқ қаламир экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари тўғрисида баённома имзоланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Ўзбекистондан Хитойга аччиқ қалампир экспортига йўл очилди.

“Ўздавкарантин” инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, Ўсимликлар карантини давлат инспексияси ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасида Ўзбекистондан Хитойга аччиқ қаламир экспорт қилиш бўйича фитосанитария талаблари тўғрисида баённома имзоланган.

Ўзбекистон Туркия ва Хитойга қалампир экспорт қилади

Хитой томони талабига кўра, аччиқ қалампир маҳсулотларини ХХРга экспорт қилишга тегишли рухсатномани олиш учун экспорт қиладиган тадбиркорлик субектлари реестрини шакллантириш ва Хитой томонига тасдиқлаш учун ҳар йили экспорт мавсуми бошланишидан камида 2 ой олдин жўнатиш талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, авалроқ йил бошидан буён қалампир экспорти Ўзбекистонга 15 миллион доллардан ортиқ даромад келтиргани хабар қилинган эди. Январ-феврал ойиларида Ўзбекистондан қалампир экспорти 10,8 баравар ўсган.