Ўзбекистон Туркия ва Хитойга қалампир экспорт қилади

© AP Photo / Ajit SolankiИндианка смотрит на экран своего мобильного телефона во время сбора урожая красного перца в Гандинагаре, Индия
Индианка смотрит на экран своего мобильного телефона во время сбора урожая красного перца в Гандинагаре, Индия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қалампирнинг етиштириш агротехнологиясининг хусусиятидан келиб чиқиб хосил 4-5 маротаба териб олинади.

ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ўзбекистон Туркия ва Хитойга қалампир экспорт қилади. Бу ҳақда “Ўзагроэкспорт” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Узэкспоцентр - Sputnik Ўзбекистон
Янги АЭС, иқтисодиёт ва кластерлар: биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда жорий йилда 200 минг тонна хўл қалампир ҳосили кутилмоқда, ушбу маҳсулот қуритилганидан сўнг ўртача 50-60 минг тоннани ташкил этади.

Хабарда айтилишича, 2017 йил маълумотларига кўра дунёда  аччиқ ва ширин қалампирни ишлаб чиқариш хажми 3 млн 500 минг тоннани ташкил қилди. Қуритилган қалампирнинг жаҳондаги ўртача нархи мавсумга қараб 1 кг маҳсулот учун 1,5 доллардан 3 долларгача баҳоланади.

Қалампирнинг етиштириш агротехнологиясининг хусусиятидан келиб чиқиб хосил 4-5 маротаба териб олинади. Териб олинган ҳосил  харажатсиз асосан табиий холда қуритилади. Қуритилган қалампир узоқ муддат сақланиши мумкин ва талабга қараб янада қимматроқ сотиш имконияти мавжуд.

“БигАгро” компанияси дехқон ва фермерлардан қалампирни сотиб олишдан ташқари ушбу маҳсулотга ишонч билдирган ҳолда 2000 гектар ерга хориждан уруғ олиб келиб экди.

“Нов Агро” компанияси эса 600 гектар ерга аччиқ қалампир экиб хосилини териб олмоқда ва ундан 10 минг тоннасини экспортга йўналтириш учун шартномаларга эга.

Бугунги кунда Наманган вилоятининг “Мингбулоқ Мева-сабзавот Агроэкспорт” МЧЖ компаниясида Туркияга 35 минг, Хитойга 10 минг тонна қалампир экспортини амалга ошириш бўйича шартномалар имзолади. Шунингдек бир қанча бошқа корхоналарда хам қалампир экспорти шартномалари мавжуд.

Янгиликлар лентаси
0