ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Бухорода Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган микроавтобус ЙТҲга учради деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.
“2019 йилнинг 19 август куни соат 15:37ларда Бухоро вилоятининг Жондор тумани чўл массиви ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-километрида, Тожикистон фуқароси 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов бошқарувида бўлган “Мерседес-Спиринтер” русумли микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиб, йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган”, - дейилган хабарда.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон фуқаролари касалхонага ётқизилган ва яна 5 нафар йўловчиларга ҳамда ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолган 8 нафар йўловчилар эса ҳеч қандай жароҳат олмаганлар.
Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.