Бухорода Тожикистон фуқаролари минган микроавтобус ЙТҲга учради

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бухорода ичида Тожикистон фуқаролари бўлган Mercedes Sprinter микроавтобуси ағдарилиб кетди, 8 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 20 авг – Sputnik. Бухорода Тожикистон фуқароларини олиб кетаётган микроавтобус ЙТҲга учради деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

“2019 йилнинг 19 август куни соат 15:37ларда Бухоро вилоятининг Жондор тумани чўл массиви ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-километрида, Тожикистон фуқароси 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов бошқарувида бўлган “Мерседес-Спиринтер” русумли микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиб, йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган”, - дейилган хабарда.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон фуқаролари касалхонага ётқизилган ва  яна 5 нафар йўловчиларга ҳамда ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолган 8 нафар йўловчилар эса ҳеч қандай жароҳат олмаганлар.

Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0