Ироқ разведкаси ал-Бағдодийга яқин бўлган “ҳарбий амир”ни зарарсизлантирди

Анбар провинциясида Ироқ разведка кучлари томонидан “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга яқин бўлган қўмондонлардан бири зарарсизлантирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Анбар провинциясида “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга яқин бўлган қўмондонлардан бири зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Ироқ мудофаа вазирлиги баёнот берди. РИА Новости хабарига асосан.

ИШИД Сурия ва Ироқда ўз кучини тикламоқда – Пентагон

Баёнотда айтилишича, ўлдирилган шахс ал-Бағдодийга яқин бўлган террорчи ҳисобланди. У Анбар провинциясида “ИШИДнинг ҳарбий амири” бўлган.

Эрон мудофаа вазирлиги террорчи жароҳатлангани ёки ўлдирилганлигига аниқлик киритмади.  

Эслатиб ўтамиз, Ироқ ҳарбий разведкаси “Ислом давлати” (Россияда тақиқланган ташкилот) террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этганди.

Разведка маълумотларга қараганда, ал-Бағдодий Ироқ ва Сурия ўртасидаги чегара ҳудудлари, Хомс провинцияси, Ироқ чўллари ва Туркия билан чегарадаги қуролли кучлар бўлмаган ҳудудларда ҳаракат қилган.