ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Анбар провинциясида “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга яқин бўлган қўмондонлардан бири зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Ироқ мудофаа вазирлиги баёнот берди. РИА Новости хабарига асосан.
Баёнотда айтилишича, ўлдирилган шахс ал-Бағдодийга яқин бўлган террорчи ҳисобланди. У Анбар провинциясида “ИШИДнинг ҳарбий амири” бўлган.
Эрон мудофаа вазирлиги террорчи жароҳатлангани ёки ўлдирилганлигига аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, Ироқ ҳарбий разведкаси “Ислом давлати” (Россияда тақиқланган ташкилот) террорчилик уюшмаси раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий ҳақида сўнгги маълумотларни тақдим этганди.
Разведка маълумотларга қараганда, ал-Бағдодий Ироқ ва Сурия ўртасидаги чегара ҳудудлари, Хомс провинцияси, Ироқ чўллари ва Туркия билан чегарадаги қуролли кучлар бўлмаган ҳудудларда ҳаракат қилган.