Хабаровск ўлкасида айиқ қабрдан одам жасадини олиб қочиб кетди

Хабаровск ўлкасида айиқ қабристондаги қабрни ковлаб, одам жасадини олиб қочиб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг – Sputnik. Хабаровск ўлкасида Комсомольск-Амур шаҳрида айиқ қабристондаги қабрни ковлаб, одам жасадини олиб қочиб кетди. Ҳозирги вақтда ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари текширув ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Қирғий заҳарли илонни тилка-пора қилди - видео

“Полиция навбатчилик қисмига шаҳарнинг Старт микро ҳудудида жойлашган қабристонда қабр очилгани ҳақида хабар келиб тушди. Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳ, кинолог ва овчи чиқди. У ерда айиқ излари топилди. Ҳозирча мурда топилмади”, - дейилган хабарда.

Полиция ходимлари текширув ўтказмоқда, натижалари бўйича тегишли процессуал қарор қабул қилинади.

“Воқеа жойига мутахассислар борди, уларга ҳайвонни отиш бўйича рухсатнома берилди. Айиқ топилди ва отиб ташланди”, - деб таъкидлади табиатни муҳофаза қилиш вазирлиги вилоят бўлими раҳбари Юрий Колпак.