Икки тошкентлик уйини нашазорга айлантирди

Тошкентда уйида ҳинд нашасини етиштираётган икки фуқаро аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Тошкентда уйида ҳинд нашасини етиштираётган икки фуқаро аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ  матбуот хизмати хабарига кўра, Шайхонтохур туманида яшовчи 45 ёшли Бахром С. хонадонининг балконида гиёҳвандлик воситалари бўлган экин тупини – ҳинд нашасини етиштираётганимаълум бўлган. Унинг хонадонини текшириш жараёнида жиноят қидирув ходимлари 10 дона гул тувагида 15 туп наша ўсимлигини аниқлашди.

Қашқадарёда гиёҳванд ўсимлигини хуфёна тарзда етиштириб келаётган хонадон фош этилди

Мазкур факт бўйича Ўзбекистон ЖКнинг 270-моддаси (“Тақиқланган экинларни етиштириш”) билан жиноий иш қўзғатилди.

Шунингдек, 11 август куни жиноят иши юзасидан ўтказилган тергов жараёнида Олмазор тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан Олмазор туманида яшовчи 49 ёшли Тоҳир А. уйининг балконида гул тувакларда 4 туп гиёҳвандлик воситалари бўлган экин – ҳинд нашасини етиштираётгани ҳамда 1,37 грамм “марихуана” сақлаётгани аниқланган.  

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон ЖКнинг  276-моддаси (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар”) билан жиноят иши қўзғатилди.