Берлинда секс учун будкалар очилиши мумкин - ОАВ

Илк секс-бокслар 1980-йиллар ўрталарида Нидерландларда пайдо бўлган, сўнгра эса улар бошқа Европа давлатларида ҳам очилишни бошлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Берлинда жойлашган эски Темпельхоф аэропортида махсус боксларга эга мажмуа қурилиши режалаштирилмоқда. У ерда секс-ходималар хизмат кўрсатади, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон BBCга таянган ҳолда.

ИИББ Ўзбекистон эркакларини фоҳишалар хизматидан фойдаланмасликка чақирди

Шаҳар округи мэри Митте Стефан фон Дассель худди шу таклифни илгари сурганлиги айтилмоқда. Яшиллар партияси вакили бўлган амалдор, бу тарзда Курфюрстенштрассе кўчасида авж олган фоҳишалик ишларига қарши курашмоқчи. Бу кўча Берлинда сексни тижоратга айлантириб юборганларнинг асосий "иш жойи" ҳисобланади.

Япон эркаклари жинсий алоқага нега қизиқмай қўйган? >>>

"Маҳаллий аҳоли ва бизнес вакиллари мана узоқ йиллардан буён кўча фаҳшини тақиқлашга чақириб келадилар", - дейилади мэр баёнотида.

Аммо шаҳар сенати бандликнинг ушбу турига ҳолат янада ёмонлашишидан қўрқиб, тақиқ қўйишдан бош тортмоқда. Фон Дассель сўзларига кўра, Курфюрстенштрассе кўчасида мижозлар уларга шаҳвоний хизмат шу қадар паст нархда кўрсатилишига интилишадики, натижада фоҳишалар минимал даромад учун максимал даражадаги кишиларга хизмат кўрсатишга мажбур бўлмоқда. У шунингдек, секс-ходималарининг аксарияти - Шарқий ва Жануби-Шарқий Европадан келган мигрант аёллар эканлигига эътибор қаратган.

Ўзбекистонда фоҳишалик учун жазо чоралари кучайтирилди

Измир фоҳишалари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлди >>>

Округ раҳбарининг фикрига кўра, секс-хизматнинг эски аэропорт ҳудудига "кўчирилиши" бу касб эгаларини хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради. У мижозлар ўз автомобилларида кириши мумкин бўлган бир нечта ёпиқ бокслардан иборат мажмуани қуришни таклиф этмоқда.

Бу ғоя барча берлинликларга ҳам маъқул келгани йўқ. Хусусан, Сара Тиба исмли аёл CNNга, фоҳишалик ҳамиша шаҳарнинг ажралмас қисми бўлиб келганлиги ҳақида гапирган.

Қизлар ногиронлиги бор одамларга жинсий алоқа қилишга ёрдам беришмоқда - улар кимлар? >>>

"Менинг наздимда, секс-хизмат турларини бойлар учун камроқ ноқулайликлар туғдирадиган жойга кўчиришмоқда. Бу аёллар шароити бор, аммо кўринмайдиган жойда тургандан кўра, кўчада тургани яхши", — деган Тиба.

Илк "секс-будка"лар Нидерландларда Утрехтда 1980-йилларда пайдо бўлган, сўнгра уларни Европанинг бошқа шаҳарларида ҳам ташкил этишган. Германиянинг Кёльнида худди шундай мажмуа 2001 йилда пайдо бўлган, сал кейин худди шундай бокслар Эссен, Бонн ва Цюрихда очилган. Мажмуалар ҳудудида хавфсизлик олий даражада таъминланган, ҳар бир боксда кузатув камералари ва ташвиш тугмалари ўрнатилган.