ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Тошкентда “арзон” нархда доллар олмоқчи бўлган эркак йирик маблағидан айрилди.
6 Август 2019, 13:08
ИИББ хабарига кўра, 41 ёшли А. мурожаат қилиб, ўз аризасида 34 ёшли И.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фирибгар аёл унга 460 млн сўмни банкдан "арзон" нархда – 7 000 сўмдан ҳисоблаб, 65.700 АҚШ долларини олиб беришини ваъда қилган. Фирибгарнинг сўзларига ишонган фуқаро унга 2019 йил январ-март ойларида, умумий ҳисобда 460 млн сўм пулни бериб юборган.
Интернет-фирибгарлар ўзбекистонликларни қандай чув туширмоқда?
Бироқ фирибгар аёл ваъдасида турмаган ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Ушбу факт бўйича Ўзбекистон ЖКнинг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилди.