ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Фарғонада фуқаро Россияда бўлган танишининг уйини сотиб юборди.
ИИВ хабарига кўра, 61 ёшли В.Т. ота-онаси томонидан мерос сифатида қолдирилган уйни таниши сотиб юборганлиги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.
Суриштирув натижасида Тошлоқ туманида яшовчи 42 ёшли С.Ю. унинг Россия давлатида бўлганидан фойдаланиб, уйни 13000 долларга сотиб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва С.Ю. қўлга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.