ТИВ Санкт-Петербургда зўрланган ўзбекистонлик аёл тўғрисида расмий маълумот берди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёл ўз ватандошлари томонидан зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Санкт-Петербургда зўрланган ўзбекистонлик аёл тўғрисида расмий маълумот берди.

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёл ўз ватандошлари томонидан зўрланди

Хабарда қайд этилишича, Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси ўзбекистонлик аёл Н.Х.нинг зўрлангани бўйича жиноий иш очилгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлаган.

Ушбу ҳолат бўйича бошқа Ўзбекистон фуқароси Н.Х. қўлга олинган. Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санкт-Петербургда ўзбекистонлик аёл ўз ватандошлари томонидан зўрлангани хабар қилинган эди.