ТОШКЕНТ, 12 авг – Sputnik. Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак дўсти билан Ўзбекистон фуқароси бўлган аёлни зўрлади, деб хабар қилди "Невские новости".
Хабарда айтилишича, 10 август куни эрта тонгда Санкт-Петербургда яшовчи фуқаро полицияга мурожаат қилиб, Бухарест кўчасидаги уй олдида зўрланган аёлни кўрганини айтган.
“Участка нозирининг воқеа жойида аниқлашича, Димитрова кўчасидаги 17-уйнинг хонадонида 35 ёшли жабрланувчи аёлнинг хонадоши ва ватандоши бўлган эркак ўз дўсти билан уни навбат билан зўрлаган”, - дейилади хабарда.
Жабрланган аёл тез ёрдамда шифохонага олиб келинди. Шифокорлар унга кўкрак қафаси ва бош мия ёпиқ жароҳати ташхисини қўйди.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.