Ўзбекистон Қозоғистон компанияси билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқаради

E-Line Kazakhstan компанияси билан электромобилларни ишлаб чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликда ишларни олиб боришга келишилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлигида E-Line Kazakhstan компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари ва компания бош директори билан учрашув ўтказилди.

Ўзбекистонга 6 ойда нечта қимматбаҳо автомобил олиб кирилган?

Вазирлик хабарида қайд этилишича, учрашувда электромобилларни ишлаб чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликда ишларни олиб боришга келишиб олинди.

Мазкур лойиҳа мамлакатда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш билан бирга, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ҳамда муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда Hyundai билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилиши хабар қилинган эди.