ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Инновацион ривожланиш вазирлигида E-Line Kazakhstan компанияси билан ҳамкорликда электромобилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида вазир ўринбосари ва компания бош директори билан учрашув ўтказилди.
Вазирлик хабарида қайд этилишича, учрашувда электромобилларни ишлаб чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликда ишларни олиб боришга келишиб олинди.
Мазкур лойиҳа мамлакатда автомобилсозлик саноатини ривожлантириш билан бирга, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга ҳамда муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқонда Hyundai билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилиши хабар қилинган эди.