“Термиз — Душанбе — Қашғар” йўналишида илк автокарвон йўлга чиқди

Мазкур автокарвонда ҳар учала давлатдан иккитадан катта ҳажмли юк автомобиллари иштирок этишмоқда. Улар умумий ҳисобда 1422 км масофани босиб ўтади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридан “Ўзбекистон — Тожикистон — Хитой” йўналишида янги траспорт йўлаги бўйича тажриба-синов автокарвони йўлга чиқди.

Ўзбекистонда юкларни ташиш учун электрон платформа яратилади

Мазкур автокарвонда ҳар учала давлатдан иккитадан катта ҳажмли юк автомобиллари иштирок этишмоқда.  “Termez Cargo Centr” логистика терминалидан юк ортган жами 6 та автомобиль “Термиз (Ўзбекистон) – Душанбе, Ваҳдат, Кўлоб, Қалъаи Хумб, Хоруғ, Кулма (Тожикистон) – Қашғар (Хитой) йўналишида ҳаракатланиб умумий ҳисобда 1422 км масофани босиб ўтади.

“Ушбу лойиҳа автомобиль транспортида халқаро ташишларни амалга ошириш йўналишида давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантириб, савдо- иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига ўзининг ижобий ҳиссасини қўшади”, - дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

“Термиз — Душанбе — Қашғар” йўналиши бўйича ташкил этилаётган ушбу автокарвон Ўзбекистон президентининг 2019 йил 6 апрелдаги “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилмоқда.