ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Тожикистонда Ийди Қурбон ҳайити арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бирдан кўтарилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.
Хусусан, Душанбедаги Марказий бозорда қовун ва тарвузлар уч кун олдин 25-30 сомоний турган бўлса, энди бу полиз маҳсулотларини 50 сомонийдан паст нархда тополмайсиз.
Шафтолилар нархи ҳам икки карра ошган, бир килоси 8-10 сомоний турган мевалар бугун 10-25 сомонийдан сотилмоқда.
Шунга қарамай, муқаддас айём - Қурбон ҳайити арафасида барча бозорлар харидорларга тўла. Тожикистонликлар байрамона дастурхон тузаш учун озиқ-овқат олгани чиқишган.
Сал олдин Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат фуқароларини Қурбон ҳайити билан табриклай туриб, шоҳона дастурхондан наф йўқлигини, байрамларда ўйламай қилинадиган сарф-ҳаражатлар оила бюджетига мақсадсиз путур етказишини эслатиб ўтган эди.
Жорий йил ушбу қоидани бузган мусулмонлар 5 минг сомоний, ёхуд 530 долларга яқин жарима тўлашга мажбур бўлади.