"Дилингиз - Аллоҳда, қўлингиз - меҳнатда бўлсин": Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига табриги

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурбон ҳайитининг мамлакатда мустақиллик байрами арафасида кенг нишонланиши халқнинг руҳи ва кайфиятини янада кўтармоқда, деб ҳисоблайди президент

ТОШКЕНТ, 10 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан мамлакат аҳолисига табрик йўллади. Табрик матни президент расмий саҳифасида эълон қилинган.

Празднование Намаз хайит в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Ҳайит намозининг вақтлари маълум бўлди

"Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!", - деб бошланади табрик матни.

Президент ўз табригида Ўзбекистонда сўнгги йилларда миллий-диний қадриятларни тиклаш ва ривожлантириш, эътиқод эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, турли миллат ва элатлар ўртасида тотувлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳити тобора юксалиб бораётганини таъкидлаб ўтган. 

Қурбон ҳайитининг мамлакатда мустақиллик байрами арафасида кенг нишонланиши халқнинг руҳи ва кайфиятини янада кўтармоқда, деб ҳисоблайди президент.

Айни шу кунларда эл-юртга хос бўлган меҳр-мурувват, шафқат ва саховат туйғулари яққол намоён бўлиб, барчани эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, зиёратгоҳлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод қилиш каби савобли ишларга даъват этмоқда. 

Общественный транспорт в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Қурбон ҳайити куни автобуслар соат 4:30дан иш бошлайди

"Бундай хайрли амаллар мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида рўёбга чиқарилаётган, инсонни азиз ва мукаррам деб билишга, жамиятимизда қонун ва адолат устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизга ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир.

Биз уларнинг замирида ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва қудратини кўрамиз, буюк маънавий мерос ворислари эканимиздан ҳақли равишда фахрланамиз", - дейди Мирзиёев ўз табригида.

Ўзбекистон раҳбари барчани Қурбон ҳайити байрами билан чин юракдан муборакбод этган ва "Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олижаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин", дея, Ватан, хонадонлардан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримаслигини тилаган.

Янгиликлар лентаси
0