ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Ўзбекистон чегара хизмати Қирғизистон билан чегарадаги вазиятни назорат қилмоқда ва қўшни давлатдаги ҳамкасблар билан тезкор ахборот алмашиб турибди. Бу ҳақда РИА Новости Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари вакилига таяниб хабар қилди.
“Ҳозирда чегарани қўриқлашни белгиланган тартибда, қўшимча куч ва воситаларни жалб этмай ушлаб туриш схемаси амал қилмоқда”, - деди хизмат вакили.
Унинг сўзларига кўра, чегарадан ташқари ҳудудларда рўй берадиган фавқулодда вазиятларда бундай чоралар чегара постларида техник алоқалар ва ахборот йиғиш кучайтирилиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 август куни Қирғизистон махсус топшириқли бўлинмалари ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Чуй вилоятидаги Кой-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Собиқ президентни қўлга олишга уриниб, махсус амалиёт ўтказишди.
Атамбаевнинг уйи ҳужумдан сўнг илк дақиқаларда – видео
Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида жами 45 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Спецназлардан бири олган жароҳати ҳалок бўлган.