Атамбаев баёнот билан чиқди

© REUTERS / Vladimir Pirogov"Не дали взять живым или мертвым": Атамбаев сделал заявление
Не дали взять живым или мертвым: Атамбаев сделал заявление - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча Қирғизистон махсус топшириқли бўлинмалари ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Чуй вилоятидаги Кой-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Собиқ президентни қўлга олишга уринишда 45 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 8 авг — Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев “Апрель” телеканали орқали мурожаат қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилмоқда.

Атамбаев қўлга олишга уринишда тинч аҳоли жабр кўрганини қайд этди, чунки  “Альфа” антитеррористик махсус бўлинмаси юборилган. Атамбаев у ва унинг атрофидаги одамлар террорчи эмаслигини таъкидлади.

“Сизларга алам билан мурожаат қиляпман. Бугун ҳукумат кучлари ноқонуний равишда, Конституцияни бузган ҳолда, мени қўлга олиш учун, Атамбаевнинг оғзини ёпиш учун, қурол билан келди ва ўз халқини ўққа тутди. Аввалига резина ўқлар билан, охирида – ҳақиқий ўқлар билан. Бу шармандали ва аламли. Атамбаев террорчи эмас. Унинг атрофида йиғилган инсонлар – террорчилар эмас. Соат 19:30да одамлар одатдагидек келиб мен билан селфи тушишаётганди. Ҳеч қандай гуноҳи йўқ одамлар жабрланди”, - деди ўз мурожаатида у.

У ўз мурожаатида Батукаев иши юзасидан ёзма кўрсатма беришни таклиф қилгани ва ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёрлигини таъкидлади.

Атамбаев уни ҳимоя қилганларга ва “тирик ёки ўлик ҳолда қўлга олишга йўл қўймаганларга” миннатдорчилик билдирди.

© REUTERS / VLADIMIR PIROGOV"Не дали взять живым или мертвым": Атамбаев сделал заявление
Атамбаев баёнот билан чиқди - Sputnik Ўзбекистон
"Не дали взять живым или мертвым": Атамбаев сделал заявление

Ўз мурожаатида ҳукуматга “ақлини йиғиштириб олишни” таклиф қилган ва қирғизистонликлар тиз чўкиб яшамасликларини билдирган.

Атамбаев ҳарбийларга мурожаат қилиб, ўз халқини отмаслигини сўраган: “Сизнинг раҳбарларингиз, эҳтимол, қаёққадир қочиб етади. Бироқ буларнинг барчаси сиз учун ёмонлик билан тугаши мумкин”.

© REUTERS / VLADIMIR PIROGOV"Не дали взять живым или мертвым": Атамбаев сделал заявление
Атамбаев баёнот билан чиқди - Sputnik Ўзбекистон
"Не дали взять живым или мертвым": Атамбаев сделал заявление

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 август куни Қирғизистон махсус топшириқли бўлинмалари ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбоевнинг Чуй вилоятидаги Кой-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Собиқ президентни қўлга олишга уриниб, махсус амалиёт ўтказишди.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида жами 45 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Спецназлардан бири олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган.

Қирғизистон парламенти 20 июнь куни махсус комиссия томонидан тайёрланган Атамбаевга қарши айбловлар рўйхатини прокуратурага топширди. Хулосага кўра, Атамбаев бир нечта жиноятларни содир этишда гумонланмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Атамбаев Қирғизистон ИИВ бош тергов бошқармаси томонидан жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма бериши учун уч марта сўроққа чақиртирилган  эди. Бироқ собиқ президент сўроққа боришдан бош тортиб, чақирув қоғозини ҳатто қўлига олмаслигини айтган.

Янгиликлар лентаси
0