Президент маоши: Зеленский офиси раҳбарияти учинчи ой бепул ишламоқда

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маоши июль ойида 1,1 минг долларни ташкил қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский июль ойида 1,1 минг долларни ташкил қилди. Президент офиси раҳбарияти эса учинчи ой бепул ишламоқда. РИА Новости хабарига асосан.

Зеленский Путинга мурожаат қилди

Таъкидланишича, президентга бошқа мукофот ёки қўшимча пуллар аниқланмади. Ҳисобланган маошдан 213 долларга яқин солиқ тўланган. Шу билан Зеленский июлда 880 долларга яқин ойлик олди.

Украина президенти офиси раҳбарияти Андрей Богдан, биринчи ўринбосари Сергей Трофимов ва унинг ўринбосарлари Юрий Костюк, Руслан Рябошапка, Кирил Тимошенко, Вадим Пристайко, Алексей Гончарукка 2019 йил июл ойида маош ҳисобланмаган. Улар лавозимга май ойида тайинланган.