Зеленский Путинга мурожаат қилди

© Пресс-служба пограничного управления ФСБ РФ по Республике Крым / Медиабанкка ўтишЗадержанные украинские корабли доставлены в порт Керчи
Задержанные украинские корабли доставлены в порт Керчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Зеленский Путинга украиналик денгиз ҳарбийларини озод қилиш ҳақида мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 27 июн – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путинга украиналик денгизчиларни озод қилиш масаласида мурожаат қилди.

Съезд партии Слуга народа в Киеве - Sputnik Ўзбекистон
Зеленский президент кабинетини кўрсатди

“Барчамизда фарзандлар бор, болаларни ота-оналарга қайтариб беринг”, - деди Украина президенти Киевда ўтказилган брифингда.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин ҳарбий денгизчилар бўйича Россия нотасига жавоб хатини келишмаган. Ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш талаб қилди.

Шунингдек, Зеленский сўзларига кўра, у мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ҳаракатлари ҳақида интернетдан билиб олмоқда.

25 июнь куни Москва денгиз ҳуқуқи бўйича халқаро трибунал ва Украина элчихонасига нота юборди. Унда айтилишича, 24 нафар украиналик денгизчиларга нисабатан жиноий иш давом этмоқда, бироқ Россия “жиноий-процессуал қонунчилик доирасида” музокараларга тайёрлигини маълум қилганди.

Бунга жавобан Климкин Москвадан Халқаро трибунал қарорини зудлик билан ва сўзсиз бажариши ва барча қўлга олинган ҳарбийларни озод қилишини талаб қилди.

Керч бўғозидаги ҳодиса

2018 йил ноябрда Украина ҳарбий денгиз кучларига қарашли бўлган учта кема Россия давлат чегаралари бузди ва Россия ҳукуматининг қонуний талабларига риоя қилмасдан бир неча соат давомида хавфли маневрларни амалга оширди.

Чегарачилар қоидабузарларни ушлашди. Кемалар бортида жами 24 ҳарбий бўлган, улар ичида 2 хавфсизлик хизмати ходими.

Суд барча ҳарбий хизматларни давлат чегарасини бузгани учун ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Янгиликлар лентаси
0