Фарғонада фуқаро Россияда бўлган танишининг уйини сотиб юборди

Уй жабрланувчига ота-онасидан мерос сифатида қолдирилган бўлган. Фирибгар таниши Россияда бўлганидан фойдаланиб, уйни бошқа бир шахсга катта миқдордаги пулга сотган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 авг – Sputnik. Фарғонада фуқаро Россияда бўлган танишининг уйини сотиб юборди.

Тошкентда эгаси вафот этган уйни 22 500 долларга пуллаган фирибгарлар қўлга тушди

ИИВ хабарига кўра, 61 ёшли В.Т. ота-онаси томонидан мерос сифатида қолдирилган уйни таниши сотиб юборганлиги тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган.

Суриштирув натижасида Тошлоқ туманида яшовчи 42 ёшли С.Ю. унинг Россия давлатида бўлганидан фойдаланиб, уйни 13000 долларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва С.Ю. қўлга олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.