Қозоғистондаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида ЙТҲ бўйича баёнот берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг – Sputnik. Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 2 август Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Олмаота-Тошкент-Термиз автотрассасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Сергели туманида “Нексия-2” ва “Ласетти” автомобиллари тўқнашди

ТИВ хабарига кўра, унда 4 одам, жумладан 2 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари Ф.Т. ва Д.А. воқеа жойида ҳалок бўлди. Учинчи ўзбекистонлик Р.Ж. олинган жароҳатлардан Чимкент шаҳар шифохонасида вафот этди.

ЙТҲ бўйича жиноий иш очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва марҳумларнинг жасадларини ватанга юбориш бўйича уларнинг оила аъзоларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатмоқда.