Сергели туманида “Нексия-2” ва “Ласетти” автомобиллари тўқнашди

© pixabayМашина после ДТП. Иллюстративное фото
Машина после ДТП. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўқнашувдан сўнг “Ласетти” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилган.

ТОШКЕНТ, 05 авг – Sputnik. Тошкентнинг Сергели туманида “Нексия-2” ва “Ласетти”  русумли автомобиллар тўқнашди.

Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
ИИВ Бухорода ағдарилиб кетган автобус бўйича расмий ахборот берди

ИИББ матбуот хизматнинг хабар қилишича, 4 август куни тахминан соат 21.30 да Сергели тумани Лутфкор кўчасида “Нексия-2” ҳайдовчиси 21 ёшли Э.Ж. 45 ёшли А.А. бошқариб бораётган “Ласетти” русумли автомобиль билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг “Ласетти” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилган.

ЙТҲ натижасида иккала ҳайдовчи ҳам тан жароҳати олган ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишган.

Ҳозирда ЙТҲ сабаби аниқланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0