“Чорсу” меҳмонхонаси энди Demir Group᾽га қарашли эмас

“Чорсу” меҳмонхона қайта сотувга қўйилади. Тадбиркор Аҳмет Демир ўз вақтида инвестицион мажбуриятларини бажармаганлиги сабаб шундай қарорга келинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 авг - Sputnik. Тадбиркор Аҳмет Демир ўз вақтида инвестицион мажбуриятларини бажармади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилмоқда.

Афсонавий “Ўзбекистон” меҳмонхонаси сотувга қўйилди

Эндиликда "Чорсу" меҳмонхонаси тадбиркорга қарашли эмас ва қайта сотувга қўйилади. Бунга Аҳмет Демирнинг олди-сотди шартномасида белгиланган инвестицион мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги сабаб бўлган.

“Хорижий корхона томонидан олди-сотди шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмагани сабабли, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган”, - дейилада хабарда.

Demir Group “Чорсу” меҳмонхона мажмуасини ҳукумат кафолатисиз 33 млн. доллар миқдорида инвестиция киритиш орқали 270 ўринга мўлжалланган 4 юлдузли меҳмонхона мажмуасини қуриш ва 350 та янги иш ўринини яратиш шарти билан сотиб олган эди.