ТОШКЕНТ, 4 авг - Sputnik. АҚШнинг Огайо штатидаги Дейтон шаҳрида отишма рўй берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, отишма оқибатида 9 киши қурбон бўлган. 16 киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Аниқлик киритилишича, ўт очган шахснинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, ҳодиса Орегон туманидаги майхоналардан бирида содир бўлган.
Ҳозирда воқеа жойида АҚШ Федерал тергов бюроси ходимлари суриштирув ишларини олиб боришмоқда.
Қайд этиш жоизки, бу АҚШда бир сутка ичида юз берган иккинчи отишмадир. Бироз илгари Эл-Пасо шаҳридаги (Техас штати) Walmart савдо марказида содир этилган отишма оқибатида 20 киши ҳалок бўлгани, 26 киши эса жароҳатлангани хабар қилинган эди. Ҳозирда ўт очган шахс қўлга олинган. У 21 ёшли Патрик Крузиос эканлиги айтилмоқда. У ҳужум қилишдан олдин Twitter᾽да Янги Зеландиядаги масжидда содир этилган терактни қўллаб-қувватлашини айтган ва мигрантлар туфайли АҚШ маданияти ва иқтисодиёти оқсаётганини маълум қилган.